Showing Page:
1/10
Showing Page:
2/10
Зал байромона безатилган. Деворларда математик олимлар суратлари,
деворий рўзномани махсус сони, математика ҳақидаги олимлар фикрини
ифодаловчи плакатлар илинган. Стол устига математикага оид китоблар,
макетлар, альбомлар қўйилади. Мумтоз куйлар ижро этиб турилади.
Мониторда буюк сиймолар расмлари, турли математик чизмалар, математик
формулалар кўрсатиб турилади. Аввалдан тайёрланган кроссвордлар,
сканвордлар, мини чайнвордлар томошабинларга тарқатилади.
Саҳнага ўқувчи қиз чиқади ва қуйидаги шеърни айтади.
Математика – барча фанлар султони,
Математика – ақлнинг кони.
Ўрганинг бу фанни қунт билан дўстлар,
У сизни бошлайди зафарлар сари.
Бошловчилар чиқиб келадилар ва кечани очадилар
1-бошловчи: Дўстлар, фикримизча, етишди фурсат,
Кечани очишга этингиз рухсат.
2-бошловчи: Риёзиёт илмин этайлик тарғиб,
Бўлсинлар ҳабардор Машриғу Мағриб.
1-бошловси: Математика фани юксалмоқда кун сайин
Бўлимлари хилма-хил қай бирини айтайин.
Қанча-қанча муаммо ҳал этилган ушбу он
Компъютер саводи қулоч ёймоқда чунон.
2-бошловчи: Хуллас, барча фанларнинг тили математика,
Тараққиётнинг жону-дили математика.
Мамлакат бойлик кучин сири математика,
Ривожланиш илмининг пири математика.
1-бошловчи: Ушбу кечамизни номини “Ассалом математика” деб атадик.
2-бошловчи: Кеча давомида сиз ўзингизни қизиқтирган саволларингизга
жавоб топасиз,шеърият бўстонидан бахраманд бўласиз, мароқли дам оласиз.
1- бошловчи: Сўзни тўгарак аъзоларига берамиз.
2- бошловчи: Марҳамат, математика ҳақидаги ушбу маърузани тингланг.
Showing Page:
3/10
Математика энг кўҳна фанлардан бири. Унга қисқа таъриф бериш у қадар
осон эмас, унинг мазмуни кишининг математик маълумотига кўра жуда кескин
ўзгаради. Энди арифметикани ўргана бошлаган бошланғич синф ўқувчиси
математик предметларни санаш қоидаларини ўрганади, дейди. Ва у хақ
бўлади, чунки дастлабки пайтларда ҳудди шу билан танишади. Юқорироқ
синф ўқувчилари эса бунга қўшимча қилиб, математика тушунчасига алгебра
ва геометрик объектлар: чизиқлар, уларнинг кесишиши, текис фигуралар,
геметрик жисмлар, ҳар хил алмаштиришларни ўрганиши киради, дейди.
Мактабни битирувчилар эса математика таърифига функцияни ўрганиш,
лимитга ўтиш амалини ҳамда ҳосила ва интеграл билан боғлиқ тушунчаларни
киритади. Математикани унинг таркибий қисмларини санаш йўли билан
таърифлашга уринсак, бизни чалғитади, зотан бу математика асли нимани
ўрганади ва у бизни ўраб турган олам билан қандай нисбатда бўлиши ҳақида
тасаввур бермайди. Агар бизнинг саволга ўхшаш савол, физик, биолог,
астрономга берилса эди, уларнинг ҳар бири анчайин қисқа, бу фан ўрганадиган
соҳаларни бирма бир санаб чиқмасдан жавоб берган бўлар эди. Бундай
жавобда улар тадқиқ этадиган табиат ҳодисалари кўрсатилган бўлар эди. Биз
эса математикага бундай таъриф бера олмаймиз. Унинг кўлами кенг ва
беқиёсдир.
Саҳнага “Алгебра” ва “Геометрия” китоблари кириб келишади.
“Алгебра”- Алгебра сўзи буюк ўзбек математиги ва астрономи, ватандошимиз
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал Хоразмийнинг “Китоб ал-мухтасар
фи ҳисоб ал-жабр вал - муқобала” асаридаги ал-Жабр сўзидан олинган. Бу
асарда ал-Хоразмий дунёда биринчи марта алгебра фанини изчиллик билан
баён қилган.
“Геометрия”- Геометрия энг қадимги математик фанлардан бири. Биз
геометрияга тааллуқли биринчи фактларни Бобилнинг Мххатли
жадвалларидан ва мисрликларнинг папирусларидан, шунингдек, бошқа
манбаалардан топамиз. “Геометрия” фанининг номи қадимги юнон тилидан
Showing Page:
4/10
олинган. У қадимги икки юнон сўзи (GE-“ер” ва METREO-“ўлчайман”) дан
олинган.
1- бошловчи: Навбатни математик белгиларга берамиз.
Саҳнага математик белгиларни кўтариб олган тўгарак аъзолари чиқишади.
Амаллар белгилари.
“+” қўшиш немис математиклари томонидан XV аср охирида киритилган.
- айириш немис математиклари томонидан XV асрда киритилган.
“х” кўпайтириш 1631 йилда Оутред киритган.
“.” кўпайтириш Лейбниц 1698 йилда киритган.
“:” бўлиш Лейбниц 1684 йилда киритган.
а
2
, а
3
,......а
n
- даража Декарт 1637 йилда киритган
- илдиз Рудольф 1525 йилда киритган.
log логарифм Кеплер 1624 йилда киритган
Sin синус Кавальери 1632 йилда киритган.
Cos косинус Эйлер 1748 йилда киритган.
Tg тангенс Эйлер 1753 йилда киритган.
Муносабат белгилари
= - тенглик Рекорд 1557 йилда киритган.
- катта Гарриот 1631 йилда киритган.
- кичик Гаусс 1801 йилда киритган.
- параллеллик Оутред 1677 йилда киритган.
- перпендикулярлик Эригон 1634 йилда киритган.
1-бошловчи: Энди қизиққанлардан икки кишини “Халқ мақолларида рақамлар
эстафетаси” деб номланган мусобақага чақирамиз.
2- бошловчи: Бунда, қуръа ташлагандан сўнг, ўйинчилар навбат билан,
рақамларнинг ўсиш тартибида халқ мақолларидан айтадилар. Ким тўхталиб
қолса ёки бир мақолни такрор айтиб юборса, шунингдек, орада рақам
қолдириб кетса ютқазган ҳисобланади.
1. Бир ўзинг доно бўлгунча кўп билан ахмоқ бўл.
Showing Page:
5/10
2. Икки кемани тутган ғарқ бўлар.
3. Қўрққан ит уч кун ҳурар.
4. Тўрт хотин бир бўлса касби ўлан айтиш.
5. Беш қўл баробар эмас.
6. Орсизга олти кун байрам.
7. Етти ўлчаб бир кес.
8. Санамай саккиз дема.
9. Тўққизида бўлмаган ақл, тўқсонида ҳам бўлмас.
10. Ўнтанинг ёри бўлгунча биттанинг вафодори бўл.
1-бошловчи: Энди навбатни рақсга берамиз.
2-бошловчи: Марҳамат томоша қилинг.
Ўқувчилар томонидан ушбу шеърий композиция ижро этил
1-ўқувчи:
Замонларнинг замонида ривожланган, етилган
Боболарнинг меросидан бизга тақдим этилган.
Ал-Хоразмий, Беруний, Улуғбеклар бойитган,
Бу ажойиб фан бизга олам сирин танитган.
2-ўқувчи:
Таъзим сизга улуғ фанга асос солган боболар,
Таъзим сизга номи мангу шонга қонган боболар.
Сиз яратган фанни биз ҳам суйиб қолганмиз,
Ихлос билан ўқиб уни анча билиб олганмиз.
3-ўқувчи:
Ҳар бир эл, ҳар бир фаннинг бордир ўз алломаси,
Лек баъзи алломалар бутун дунёда донгдор.
Илм ҳазинасидан жой олган ҳар номаси,
Тафаккур мевалари ўнлаб соҳада номдор.
4-ўқувчи:
Буюк сиймолар ҳаққи, ҳурматин этмоқ бажо,
Башар авлоди учун қиёматли қарз эрур.
Showing Page:
6/10
Алломалар сиймосин айламак дилларга жо,
Аждодлардан миннатдор авлодларга фарз эрур.
5-ўқувчи:
Математика фани гўзалликка бой жуда,
Гўзал сон,гўзал ечим, гўзал чизма сержило.
Бошқотиргич, софизм ақлни пешласа гар,
Топишмоқли мисоллар ўйлашга мажбур этар.
1-бошловчи: Энди навбатни 2 войга берамиз.
“2” бешта 2 ва 4 арифметик амал ёрдамида 1 дан 10 гача сонларни ҳосил
қилинг.
Ҳохловчи ўқувчилар саҳнага таклиф этилади.
1=2+2-2-2/2
2=2+2+2-2-2
3=2+2-2+2/2
4=2*2*2-2-2
5=2+2+2-2/2
6=2+2+2+2-2
7=22/2-2-2
8=2*2*2+2-2
9=2*2*2+2/2
10=2+2+2+2+2
2-бошловчи: Рақамларни силжитмай, улар орасига 4 арифметик амал
ишоралари ва қавсларни шундай қўйингки натижа 1 чиқсин.
1 2 3 = 1
1 2 3 4 =1
1 2 3 4 5 =1
1 2 3 4 5 6 =1
1 2 3 4 5 6 7 =1
1 2 3 4 5 6 7 8 =1
1 2 3 4 5 6 7 8 9 =1
Showing Page:
7/10
Томошабинлардан ечилган крассворд ва сканвордлар йиғиштириб олинади ва
ғолиблар мукофотланади.
Саҳна кўриниши. Рақамлар баҳси.
0 Баъзи бола билмайди,
Ё назарга илмайди.
Ҳислатларим билса ким
Асло хато қилмайди.
1 - Ахир йўқ нарса кўзга кўринмайдида, нолвой
0 - Мен кўринмасам ҳам қудратим жуда катта. Агар кўпайтирув деган
асбобим билан сенга ҳам бир ҳамла қилсам борми, дарров йўқ бўласан
қоласан. Мен ана шунақа кучлиман, бирхон
1 - Менчи биласанми, мен қанақаман:
Нозиккина бўйим бор,
Яхши орзу ўйим бор,
Инсон учун хизматга
Ким чақирса мен тайёр.
Сен нолвой, ҳадеб “Мен кучлиман” деб чиранаверма. Мени
билмайсанми, рақамлар орасида энг кучлиси менман. Ҳаётда ҳамма нарса мен
бирхондан бошланади ва уларнинг хеч бири эсдан чиқмайди. Одамлар доим
ҳаётларидаги илк нарсаларини эсларида сақлаб қоладилар.
0 - Лекин кўпайтирув бўлув асбобларинг билан биронта сонни ўзгартира
олмайсан. Ҳар қандай сонни бирга кўпайтирса ёки бўлса сонни ўзи
қолаверади. Бу борада сенинг заррача ҳам қудратинг кўринмайди.
2 - Нима тўғрисида бахслашяпсизлар?
0 - Шпионлар тўғрисида
2 - Айтмасаларинг ҳам биламан. Ким кучли деб талашяпсизлар. Менимча
энг кучли рақам мен бўлсам керак.
Ўтса агар болалар
Мен ҳам тузоқ ташлайман,
Агар кимга қасд қилсам
Showing Page:
8/10
Дарров кўзин ёшлайман.
Мендан баъзи болалар шунақа ҳам қўрқишадики, ҳатто кундаликларида
кўтариб юришни ҳоҳламайди. Бундан ташқари ҳаётда кўпгина нарсалар жуфт
бўлиб яралганлар. Қаранглар, кўзларинг, қулоқларинг, қошларинг, қўл ва
оёқларинг ҳаммаси иккитадан. Бир ўйлаб кўринглар-а агар улар сенга ўхшаб
биттадан бўлса, кўринишлари қанақа бўлишини.
3 - Нималар деяпсан, ҳар ҳолда сендан бир ёш каттаман. Ҳеч бўлмаса
ёшимни ҳурмат қилинг.
Ўтса бирор ўқувчи
Сўзим олур қулоққа,
Заиф бўлса билими
Илинади тузоққа.
Бундан ташқари ҳаётда ҳам одамларга жуда керак бўламан. 3 оға-ини ботирлар
тўғрисида эшитганмисизлар, 3 кеча-ю 3 кундуз урушиб, ғолиб бўлишган.
Подшоҳлар ҳам 3 кеча-ю 3 кундуз тўй қилишган. 3 дан кейин пуч бўлишини-
чи. Имкониятлар ҳам кўпинча 3 марта берилади. Буни эсдан чиқарманглар.
4 - Вой вой, хозир жахлимни чиқарсаларинг “Тўрт томонларинг қибла”
дейишим мумкин. 4 бонуни билмас экансизларда-а, қанча қудратга эга
эканлигимни билмаганларинг билиб олинглар.
Дерлар мени тўрт бону
Яхшиларга ёқаман
Кимга билим мустахкам
Бўлса кўпроқ ёқаман
Бундан ташқари оламни 4 томони бор, дунёда 4 та уммон бор, йилнинг ҳам 4
фасли бор.
5 - Мен севимли беш баҳо
Ёмонлардан узоқман
Хизматлари бебаҳо
Икки учга тузоқман.
Showing Page:
9/10
Мен рақамлар орасида энг қудратлисиман. Мени ҳамма болалар яхши кўради.
Уларнинг орасида шунақанги талаш бўлиб кетаманки хурсанд бўлиб
кетганимдан жудаям семириб кетяпман.
1- Бешжон, бунча керилмасангиз ҳам бўлади. Чунки хозирги пайтда
сизнинг қудратингизга унча мунча одамлар ишонмай қўйишган. Улар кўпроқ
менга етишишга қизиқишади.
6 - Мени олтиой олтиной дейишади. Шуни биласизларми?
Мақтанавермасдан ўзларингдан ёшим каттароқ эканлигини ҳурмат
қилсаларинг бўлармиди. Менинг зўр қобилиятим шундаки бир айланиб
тескари туриб олсам, рақамларнинг энг каттаси 9 га айланиб қоламан. Шунинг
учун катта акамизга кўпроқ мен яқинроқман.
7 - Етти ўлчаб бир кессанг
Бўлурсан оқил доно,
Илму фанни тинимсиз
Ўрган унда кўп маъно.
Бу ерда фақат еттининг мўжизаларини билмайдиганлар тўпланибсизларда-а?
Жаҳонни мўжизалари фақат еттита эканлигини билмайсизлар-ми? Камалак
фақат еттита рангда товланишиничи? Менимча ҳафта ҳам етти кундан иборат
бўлса керак. Шунинг учун етти марта ўйлаб бир гапиришингизни маслаҳат
бераман.
8 - Менинг еттита укам
Ҳаммаси ҳам мендан кам,
Мақтанманглар зўрман деб
Обрўларинг мендан кам.
Мен ҳам сизларга ўхшаб мақтаниб ўтирсам бўларди-ю лекин бу иш менинг
ёшимга ярашмайди. Яхшиси мен акамни чақирай у бизга маслаҳат берсин.
Қайси биримиз кучли эканлигимизни у ҳал ҳилсин.
9 - Ҳа сингилжон яна укаларинг орасида қандай муаммо чиқди. Менсиз яна
қандай масалани ечимини тополмай ўтирибсизлар?
Showing Page:
10/10
8 - Буларни кўрмайсизми, акажон, мен кучлиман деб тортишишяпти.
Буларни муросага келтириб қўйинг.
9 - Ҳа уларнинг мақтанчоқликларини биламан, бундан олдин ҳам бу хақда
кўп баҳслашишган. Уларни ақлини киргизиб қўйиш пайти келганга ўхшайди.
Математикани тараққиёти ҳам фақат бизниннг бирлашишимизга боғлиқ.
Келинглар бирлашайлик.
1-бошловчи: Шоядки етишса янги Навоий,
Беруний, Форобий, Хайём, Синолар.
Шояд пайдо бўлса Саъдий ва Жомий,
Хоразмий, Улуғбек каби сиймолар.
2- бошловчи: Бироз сўзамонлик қилдик чамаси,
Азизлар бизларни тутгайсиз маъзур
Математика фанин ўқинг ҳаммасин,
Ишончимиз комил қилгайсиз ҳузур!

Unformatted Attachment Preview

Зал байромона безатилган. Деворларда математик олимлар суратлари, деворий рўзномани махсус сони, математика ҳақидаги олимлар фикрини ифодаловчи плакатлар илинган. Стол устига математикага оид китоблар, макетлар, альбомлар қўйилади. Мумтоз куйлар ижро этиб турилади. Мониторда буюк сиймолар расмлари, турли математик чизмалар, математик формулалар кўрсатиб турилади. Аввалдан тайёрланган кроссвордлар, сканвордлар, мини чайнвордлар томошабинларга тарқатилади. Саҳнага ўқувчи қиз чиқади ва қуйидаги шеърни айтади. Математика – барча фанлар султони, Математика – ақлнинг кони. Ўрганинг бу фанни қунт билан дўстлар, У сизни бошлайди зафарлар сари. Бошловчилар чиқиб келадилар ва кечани очадилар 1-бошловчи: Дўстлар, фикримизча, етишди фурсат, Кечани очишга этингиз рухсат. 2-бошловчи: Риёзиёт илмин этайлик тарғиб, Бўлсинлар ҳабардор Машриғу Мағриб. 1-бошловси: Математика фани юксалмоқда кун сайин Бўлимлари хилма-хил қай бирини айтайин. Қанча-қанча муаммо ҳал этилган ушбу он Компъютер саводи қулоч ёймоқда чунон. 2-бошловчи: Хуллас, барча фанларнинг тили математика, Тараққиётнинг жону-дили математика. Мамлакат бойлик кучин сири математика, Ривожланиш илмининг пири математика. 1-бошловчи: Ушбу кечамизни номини “Ассалом математика” деб атадик. 2-бошловчи: Кеча давомида сиз ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб топасиз,шеърият бўстонидан бахраманд бўласиз, мароқли дам оласиз. 1- бошловчи: Сўзни тўгарак аъзоларига берамиз. 2- бошловчи: Марҳамат, математика ҳақидаги ушбу маърузани тингланг. Математика – энг кўҳна фанлардан бири. Унга қисқа таъриф бериш у қадар осон эмас, унинг мазмуни кишининг математик маълумотига кўра жуда кескин ўзгаради. Энди арифметикани ўргана бошлаган бошланғич синф ўқувчиси математик предметларни санаш қоидаларини ўрганади, дейди. Ва у хақ бўлади, чунки дастлабки пайтларда ҳудди шу билан танишади. Юқорироқ синф ўқувчилари эса бунга қўшимча қилиб, математика тушунчасига алгебра ва геометрик объектлар: чизиқлар, уларнинг кесишиши, текис фигуралар, геметрик жисмлар, ҳар хил алмаштиришларни ўрганиши киради, дейди. Мактабни битирувчилар эса математика таърифига функцияни ўрганиш, лимитга ўтиш амалини ҳамда ҳосила ва интеграл билан боғлиқ тушунчаларни киритади. Математикани унинг таркибий қисмларини санаш йўли билан таърифлашга уринсак, бизни чалғитади, зотан бу математика асли нимани ўрганади ва у бизни ўраб турган олам билан қандай нисбатда бўлиши ҳақида тасаввур бермайди. Агар бизнинг саволга ўхшаш савол, физик, биолог, астрономга берилса эди, уларнинг ҳар бири анчайин қисқа, бу фан ўрганадиган соҳаларни бирма – бир санаб чиқмасдан жавоб берган бўлар эди. Бундай жавобда улар тадқиқ этадиган табиат ҳодисалари кўрсатилган бўлар эди. Биз эса математикага бундай таъриф бера олмаймиз. Унинг кўлами кенг ва беқиёсдир. Саҳнага “Алгебра” ва “Геометрия” китоблари кириб келишади. “Алгебра”- Алгебра сўзи буюк ўзбек математиги ва астрономи, ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал – Хоразмийнинг “Китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр вал - муқобала” асаридаги ал-Жабр сўзидан олинган. Бу асарда ал-Хоразмий дунёда биринчи марта алгебра фанини изчиллик билан баён қилган. “Геометрия”- Геометрия энг қадимги математик фанлардан бири. Биз геометрияга тааллуқли биринчи фактларни Бобилнинг Мххатли жадвалларидан ва мисрликларнинг папирусларидан, шунингдек, бошқа манбаалардан топамиз. “Геометрия” фанининг номи қадимги юнон тилидан олинган. У қадимги икки юнон сўзи (GE-“ер” ва METREO-“ўлчайман”) – дан олинган. 1- бошловчи: Навбатни математик белгиларга берамиз. Саҳнага математик белгиларни кўтариб олган тўгарак аъзолари чиқишади. Амаллар белгилари. “+” – қўшиш немис математиклари томонидан XV аср охирида киритилган. “-” – айириш немис математиклари томонидан XV асрда киритилган. “х” – кўпайтириш 1631 йилда Оутред киритган. “.” – кўпайтириш Лейбниц 1698 йилда киритган. “:” – бўлиш Лейбниц 1684 йилда киритган. а2, а3,......аn - даража Декарт 1637 йилда киритган √ - илдиз Рудольф 1525 йилда киритган. log – логарифм Кеплер 1624 йилда киритган Sin – синус Кавальери 1632 йилда киритган. Cos – косинус Эйлер 1748 йилда киритган. Tg – тангенс Эйлер 1753 йилда киритган. Муносабат белгилари = - тенглик Рекорд 1557 йилда киритган. ≥ - катта Гарриот 1631 йилда киритган. ≤ - кичик Гаусс 1801 йилда киритган. ║ - параллеллик Оутред 1677 йилда киритган. ┴ - перпендикулярлик Эригон 1634 йилда киритган. 1-бошловчи: Энди қизиққанлардан икки кишини “Халқ мақолларида рақамлар эстафетаси” деб номланган мусобақага чақирамиз. 2- бошловчи: Бунда, қуръа ташлагандан сўнг, ўйинчилар навбат билан, рақамларнинг ўсиш тартибида халқ мақолларидан айтадилар. Ким тўхталиб қолса ёки бир мақолни такрор айтиб юборса, шунингдек, орада рақам қолдириб кетса ютқазган ҳисобланади. 1. Бир ўзинг доно бўлгунча кўп билан ахмоқ бўл. 2. Икки кемани тутган ғарқ бўлар. 3. Қўрққан ит уч кун ҳурар. 4. Тўрт хотин бир бўлса касби ўлан айтиш. 5. Беш қўл баробар эмас. 6. Орсизга олти кун байрам. 7. Етти ўлчаб бир кес. 8. Санамай саккиз дема. 9. Тўққизида бўлмаган ақл, тўқсонида ҳам бўлмас. 10. Ўнтанинг ёри бўлгунча биттанинг вафодори бўл. 1-бошловчи: Энди навбатни рақсга берамиз. 2-бошловчи: Марҳамат томоша қилинг. Ўқувчилар томонидан ушбу шеърий композиция ижро этил 1-ўқувчи: Замонларнинг замонида ривожланган, етилган Боболарнинг меросидан бизга тақдим этилган. Ал-Хоразмий, Беруний, Улуғбеклар бойитган, Бу ажойиб фан бизга олам сирин танитган. 2-ўқувчи: Таъзим сизга улуғ фанга асос солган боболар, Таъзим сизга номи мангу шонга қонган боболар. Сиз яратган фанни биз ҳам суйиб қолганмиз, Ихлос билан ўқиб уни анча билиб олганмиз. 3-ўқувчи: Ҳар бир эл, ҳар бир фаннинг бордир ўз алломаси, Лек баъзи алломалар бутун дунёда донгдор. Илм ҳазинасидан жой олган ҳар номаси, Тафаккур мевалари ўнлаб соҳада номдор. 4-ўқувчи: Буюк сиймолар ҳаққи, ҳурматин этмоқ бажо, Башар авлоди учун қиёматли қарз эрур. Алломалар сиймосин айламак дилларга жо, Аждодлардан миннатдор авлодларга фарз эрур. 5-ўқувчи: Математика фани гўзалликка бой жуда, Гўзал сон,гўзал ечим, гўзал чизма сержило. Бошқотиргич, софизм ақлни пешласа гар, Топишмоқли мисоллар ўйлашга мажбур этар. 1-бошловчи: Энди навбатни 2 войга берамиз. “2” – бешта 2 ва 4 арифметик амал ёрдамида 1 дан 10 гача сонларни ҳосил қилинг. Ҳохловчи ўқувчилар саҳнага таклиф этилади. 1=2+2-2-2/2 2=2+2+2-2-2 3=2+2-2+2/2 4=2*2*2-2-2 5=2+2+2-2/2 6=2+2+2+2-2 7=22/2-2-2 8=2*2*2+2-2 9=2*2*2+2/2 10=2+2+2+2+2 2-бошловчи: Рақамларни силжитмай, улар орасига 4 арифметик амал ишоралари ва қавсларни шундай қўйингки натижа 1 чиқсин. 1 2 3 =1 1 2 3 4 =1 1 2 3 4 5 =1 1 2 3 4 5 6 =1 1 2 3 4 5 6 7 =1 1 2 3 4 5 6 7 8 =1 1 2 3 4 5 6 7 8 9 =1 Томошабинлардан ечилган крассворд ва сканвордлар йиғиштириб олинади ва ғолиблар мукофотланади. Саҳна кўриниши. Рақамлар баҳси. 0– Баъзи бола билмайди, Ё назарга илмайди. Ҳислатларим билса ким Асло хато қилмайди. 1- Ахир йўқ нарса кўзга кўринмайдида, нолвой 0- Мен кўринмасам ҳам қудратим жуда катта. Агар кўпайтирув деган асбобим билан сенга ҳам бир ҳамла қилсам борми, дарров йўқ бўласан қоласан. Мен ана шунақа кучлиман, бирхон 1- Менчи биласанми, мен қанақаман: Нозиккина бўйим бор, Яхши орзу ўйим бор, Инсон учун хизматга Ким чақирса мен тайёр. Сен нолвой, ҳадеб “Мен кучлиман” деб чиранаверма. Мени билмайсанми, рақамлар орасида энг кучлиси менман. Ҳаётда ҳамма нарса мен – бирхондан бошланади ва уларнинг хеч бири эсдан чиқмайди. Одамлар доим ҳаётларидаги илк нарсаларини эсларида сақлаб қоладилар. 0- Лекин кўпайтирув – бўлув асбобларинг билан биронта сонни ўзгартира олмайсан. Ҳар қандай сонни бирга кўпайтирса ёки бўлса сонни ўзи қолаверади. Бу борада сенинг заррача ҳам қудратинг кўринмайди. 2- Нима тўғрисида бахслашяпсизлар? 0- Шпионлар тўғрисида 2- Айтмасаларинг ҳам биламан. Ким кучли деб талашяпсизлар. Менимча энг кучли рақам мен бўлсам керак. Ўтса агар болалар Мен ҳам тузоқ ташлайман, Агар кимга қасд қилсам Дарров кўзин ёшлайман. Мендан баъзи болалар шунақа ҳам қўрқишадики, ҳатто кундаликларида кўтариб юришни ҳоҳламайди. Бундан ташқари ҳаётда кўпгина нарсалар жуфт бўлиб яралганлар. Қаранглар, кўзларинг, қулоқларинг, қошларинг, қўл ва оёқларинг ҳаммаси иккитадан. Бир ўйлаб кўринглар-а агар улар сенга ўхшаб биттадан бўлса, кўринишлари қанақа бўлишини. 3- Нималар деяпсан, ҳар ҳолда сендан бир ёш каттаман. Ҳеч бўлмаса ёшимни ҳурмат қилинг. Ўтса бирор ўқувчи Сўзим олур қулоққа, Заиф бўлса билими Илинади тузоққа. Бундан ташқари ҳаётда ҳам одамларга жуда керак бўламан. 3 оға-ини ботирлар тўғрисида эшитганмисизлар, 3 кеча-ю 3 кундуз урушиб, ғолиб бўлишган. Подшоҳлар ҳам 3 кеча-ю 3 кундуз тўй қилишган. 3 дан кейин пуч бўлишиничи. Имкониятлар ҳам кўпинча 3 марта берилади. Буни эсдан чиқарманглар. 4- Вой – вой, хозир жахлимни чиқарсаларинг “Тўрт томонларинг қибла” дейишим мумкин. 4 бонуни билмас экансизларда-а, қанча қудратга эга эканлигимни билмаганларинг билиб олинглар. Дерлар мени тўрт бону Яхшиларга ёқаман Кимга билим мустахкам Бўлса кўпроқ ёқаман Бундан ташқари оламни 4 томони бор, дунёда 4 та уммон бор, йилнинг ҳам 4 фасли бор. 5- Мен севимли беш баҳо Ёмонлардан узоқман Хизматлари бебаҳо Икки учга тузоқман. Мен рақамлар орасида энг қудратлисиман. Мени ҳамма болалар яхши кўради. Уларнинг орасида шунақанги талаш бўлиб кетаманки хурсанд бўлиб кетганимдан жудаям семириб кетяпман. 1- Бешжон, бунча керилмасангиз ҳам бўлади. Чунки хозирги пайтда сизнинг қудратингизга унча мунча одамлар ишонмай қўйишган. Улар кўпроқ менга етишишга қизиқишади. 6- Мени олтиой Мақтанавермасдан олтиной ўзларингдан дейишади. ёшим Шуни каттароқ биласизларми? эканлигини ҳурмат қилсаларинг бўлармиди. Менинг зўр қобилиятим шундаки бир айланиб тескари туриб олсам, рақамларнинг энг каттаси 9 га айланиб қоламан. Шунинг учун катта акамизга кўпроқ мен яқинроқман. 7- Етти ўлчаб бир кессанг Бўлурсан оқил доно, Илму фанни тинимсиз Ўрган унда кўп маъно. Бу ерда фақат еттининг мўжизаларини билмайдиганлар тўпланибсизларда-а? Жаҳонни мўжизалари фақат еттита эканлигини билмайсизлар-ми? Камалак фақат еттита рангда товланишиничи? Менимча ҳафта ҳам етти кундан иборат бўлса керак. Шунинг учун етти марта ўйлаб бир гапиришингизни маслаҳат бераман. 8- Менинг еттита укам Ҳаммаси ҳам мендан кам, Мақтанманглар зўрман деб Обрўларинг мендан кам. Мен ҳам сизларга ўхшаб мақтаниб ўтирсам бўларди-ю лекин бу иш менинг ёшимга ярашмайди. Яхшиси мен акамни чақирай у бизга маслаҳат берсин. Қайси биримиз кучли эканлигимизни у ҳал ҳилсин. 9- Ҳа сингилжон яна укаларинг орасида қандай муаммо чиқди. Менсиз яна қандай масалани ечимини тополмай ўтирибсизлар? 8- Буларни кўрмайсизми, акажон, мен кучлиман деб тортишишяпти. Буларни муросага келтириб қўйинг. 9- Ҳа уларнинг мақтанчоқликларини биламан, бундан олдин ҳам бу хақда кўп баҳслашишган. Уларни ақлини киргизиб қўйиш пайти келганга ўхшайди. Математикани тараққиёти ҳам фақат бизниннг бирлашишимизга боғлиқ. Келинглар бирлашайлик. 1-бошловчи: Шоядки етишса янги Навоий, Беруний, Форобий, Хайём, Синолар. Шояд пайдо бўлса Саъдий ва Жомий, Хоразмий, Улуғбек каби сиймолар. 2- бошловчи: Бироз сўзамонлик қилдик чамаси, Азизлар бизларни тутгайсиз маъзур Математика фанин ўқинг ҳаммасин, Ишончимиз комил қилгайсиз ҳузур! Name: Description: ...
User generated content is uploaded by users for the purposes of learning and should be used following Studypool's honor code & terms of service.
Studypool
4.7
Trustpilot
4.5
Sitejabber
4.4